• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 2 февраля 2022

АҚШ Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлаш учун 10 млн долларлик дастурни ишга туширди

Беш йиллик дастур мактаб битирувчилари, қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилишга ёрдам беради.

526
0
uz.usembassy.gov

Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) беш йилга мўлжалланган 10 млн долларлик янги дастурни ишга туширди.

Мазкур дастур жорий йилнинг январь ойида бошланган бўлиб, мактабларнинг 8-11-синф ўқувчиларига Ўзбекистон иқтисодиётида малакали ишчи ёки тадбиркор сифатида ишлаш учун зарур кўникмаларга эга бўлиш имконини беради.

Дастур мактаб ва мактабдан ташқарида ўқувчиларнинг мактабни битирганларидан сўнг, ишга муваффақиятли ўтишини таъминлайди. Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари томонидан амалга оширилаётган дастур қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойларидаги ўринларини янада оширишга ва уларнинг салоҳиятини юксалтиришга қаратилган.

Америка кенгашлари ушбу ташаббуснинг барча жабҳаларида USAID'нинг таълим бўйича асосий ҳамкори — Халқ таълими вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун халқаро ва маҳаллий ташкилотлар жамоаси лойиҳага жалб қилинади. Ёшлар меҳнат ресурсларини ривожлантириш ва тадбиркорлик соҳасида глобал даражадаги тажрибага эга бўлган техник ҳамкор сифатида – World Learning Халқаро ташкилоти хизматларидан фойдаланилади.

«Лойиҳанинг беш йили давомида Америка кенгашлари меҳнат бозорининг ўзига хос эҳтиёжларини тушуниш, натижаларни мониторинг қилиш ва уларни баҳолаш, аёл ва қизлар ва ногиронлиги бор шахсларнинг меҳнат бозорига жалб этилишини таъминлаш учун маҳаллий экспертлар билан ишлайди. Шунингдек, маслаҳатчи ва мураббий сифатида жалб этиладиган ва амалиёт ўташ жойларини таъминлайдиган компаниялар ва хусусий сектор билан ишлашда давлат идораларига кўмаклашади», — дейилади хабарда.

526
0