• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 февраля 2022

Навоийда Халқ таълими бўлими ходими $600 пора билан қўлга тушди

Фуқарони мактабга ўқитувчиликка ишга киритмоқчи бўлган ходим ва пулни етказишда воситачилик қилган ҳайдовчи ушланди.

704
0
Facebook / Навоий вилояти ХТБ

Навоий шаҳар Халқ таълими бўлими ходими ва вилоят ХТБ ҳайдовчиси пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га маълум қилди.

Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳайдовчиси Н.Т. фуқаро Н.Ҳ.ни $600 эвазига Навоий вилоят Халқ таълими бошқармасида ишловчи таниши орқали Навоий шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси вазифасида ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пулни олаётган вақтда ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, 2022 йил 29 январь куни Навоий шаҳар Халқ таълим бўлими кадрлар бўйича инспектор-методисти вазифасини бажарувчи И.У. ҳайдовчи Н.Т. дан кимёвий ишлов берилган $600ни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва И.У. га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

704
0