• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 февраля 2022

Бухорода фуқаро ўзини ўзи ёқиб юборди

Уй олиш учун бошқа шахсга пул бериб, уйни ҳам пулини ҳам ололмаган фуқаро ўз жонига суиқасд қилди. Ишни прокуратура ўрганмоқда.

809
0
UzNews.uz

Бухорода фуқаро ўзини ўзи бензин билан ёқиб юборди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Пешкў туманида яшовчи Ф.Ҳ. 2021 йил март ойида қурувчи Р.Ш.га уй олиш мақсадида 150 млн сўм пул маблағларини берган.

Лекин, Р.Ш. уйни расмийлаштириб бермаганлиги сабабли, пул маблағларини қайтаришни сўраб, 2022 йил 1 февраль куни такроран мурожаат қилган. Аммо, Р.Ш. дан рад жавобини олинган.

Шундан сўнг, у шу куни соат 14:10 ларда Бухоро шаҳар “Фурқат” М.Ф.Й ҳудудида ўзини устидан бензин сепиб, ёқиб, ўз жонига суиқасд қилган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Ф.Ҳ. ўзини ёқиб юборган пайтида ёнида ўғли З.А. бўлганлиги маълум бўлди.

Тиббиёт муассасасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Ф.Ҳ танасининг 50 фоиз қисми куйганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

809
0