• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 3 февраля 2022

ОТБ Ўзбекистонда деярли $3 миллиардлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Мамлакатда энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

609
0

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 2022-2024 йилларда умумий қиймати 2,8 миллиард долларга тенг бўлган 27 лойиҳа амалга оширади. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва ОТБ президенти Масацугу Асакава ўртасидаги видеоконференция тарзидаги музокарада маълум қилинди.

Музокарада инфратузилмавий ривожланиш, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ОТБ билан биргаликда амалга оширилаётган умумий қиймати 5 миллиард долларлик 29 лойиҳанинг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ОТБнинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган мамлакатлар билан операцияларнинг бизнес-режаси доирасида Ўзбекистонда умумий қиймати 2,8 миллиард долларга тенг бўлган 27 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Мазкур маблағдан 524 миллион долларлик 3 та лойиҳа 2022 йилда ҳаётга жорий этилади.

Шунингдек, томонлар маъқулланган ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш ва кўриб чиқилаётган лойиҳаларни келишиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.

609
0