• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 февраля 2022

"Афғонистон халқи учун муносиб яшаш шарт-шароитлари яратилишини талаб қилишимиз зарур" — Абдулазиз Комилов

ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов халқаро ҳамжамият Афғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини айтди.

508
0
ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс билан учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Анжуманда Комилов Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, бу давлатга гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги муносабатларнинг истиқболлари ҳақида гапирди.

"Бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик шакллангани ҳақиқат. Албатта, ушбу давлат муваққат ҳукуматини тан олиш ёки тан олмаслик борасида турлича ёндашувлар мавжуд. Ҳукуматни тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин. Яъни, олдинга силжиш керак: муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт (ва улар жуда кўп). Булар халқаро ҳамжамият қўяётган деярли ўша шарт ва талаблардир.

Бошқа томондан эса халқаро ҳамжамият Афғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши керак. Бу ҳукумат билан ишлаш, мулоқот қилиш, таъсир ўтказиш, халқаро ҳамжамиятнинг ёндашувлари ва шартлари ҳақида маълумот бериш керак. Шу тариқа қарашларни яқинлаштириш, ўзгаришларни яхши томонга буриш мумкин", - деди А. Комилов.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон энг оғир даврларда ҳам Афғонистон вакиллари билан алоқаларни тўхтатмади. Бугун эса савдо-иқтисодий ҳамкорликни давом эттирмоқда. Гап энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳам жиддий лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида бормоқда.

"Ўзбекистон ва Латвиянинг Афғонистон масаласидаги умумий манфаатлари халқаро ҳамжамият манфаатлари билан ҳамоҳангдир. Бу эса, айни пайтда қанчалик ғайритабиий туюлмасин, Афғонистон муваққат ҳукумати позициясига ҳам мос келади. Ушбу ҳукумат мамлакатни террорчилардан тозалаш учун кўплаб чораларни амалга оширмоқда. Улар минтақавий ва халқаро иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялашиш истагини билдирмоқдалар. Биз ушбу саъй-ҳаракатларни рағбатлантиришимиз ва қўллаб-қувватлашимиз лозим. Шу билан бирга, ўз шартларимизга амал қилиниши, зўравонликка йўл қўймаслик, терроризмнинг бартараф этилиши, Афғонистон халқи учун муносиб яшаш шарт-шароитлари яратилишини талаб қилишимиз зарур.

Гуманитар фалокатнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг муҳим жиҳатларидан бири Ўзбекистон томонидан ташкилий-техник ёрдам кўрсатилаётганидир", - деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

508
0