• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 9 февраля 2022

Президент қарори: чорвачилик билан шуғулланувчи корхоналарга имтиёзлар берилиб, субсидиялар миқдори оширилди

Чорвачилик билан шуғулланадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун, субсидиялар миқдорини ошириш ва қишлоқ хўжалиги техникасини божхона тўловларидан озод қилиш белгиланган.

3980
0
yuz.uz

«Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида» президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2022-2023 йилларда ҳар бир туманда камида биттадан гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб беришни ва етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотишни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ўзлаштириладиган ва бўш турган ер майдонлари ҳисобидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб беришни ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этган гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарга, аҳолига чорва озуқасини етказиб бериш шарти билан, чорва бош сонига мутаносиб равишда озуқа ерларининг очиқ электрон танлов асосида ижарага берилади.

Ушбу субъектларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

• тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан чорвачилик бўйича, шу жумладан, чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ҳамда кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади;

• чорвачилик йўналишида жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг кредит маблағлари 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади.

2022 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар қуйидаги тартиб белгиланади:

• ҚҚС тўловчиси бўлган чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун субсидиянинг миқдори 2 000 сўмдан 4 000 сўмга ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилади. Бунда, субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;

• чорвачилик хўжаликлари томонидан кредит ва лизинг шартлари асосида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари кредит ва лизинг фоизи харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

• озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 млн сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади;

• гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 млн сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа экинларини экиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади ҳамда тадбиркорлик субъектларига «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 180 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

3980
0