• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 9 февраля 2022

Ўзбекистон БААда тхэквондо бўйича Халқаро турнирнинг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон терма жамоаси тўртта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритган.

566
0
olympic.uz

6-8 февраль кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондонинг олимпия оиласига мансуб WT йўналиши бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Олимпиада очколари ўйналган турнир якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тўртта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритди.

Хусусан, Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Феруза Содиқова ва Светлана Осипова олтин медални қўлга киритишди.

Чарос Қаюмова кумуш медалга эга бўлди. Никита Рафалович ва Ниёз Пўлатов эса бронза медаль олишди.

566
0