Шавкат Мирзиёев Самарқандга бўлган ташрифида вилоятда янги қурилган ер ости тоннели, йўлларни кўздан кечира туриб, хавфсиз йўл, хавфсиз пиёда концепциясини яратиш ҳақида сўзлади.
"Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади.Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти", - Шавкат Мирзиёев