• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 11 февраля 2022

Тошкентда деярли 300 дона “срок”и ўтган дориларни сотган шахс ушланди

У минг дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини уйида сақлаб келаётган бўлган.

881
0
Бош прокуратура Департаменти

Яшнобод туманида яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, тумандаги “H.B.” МЧЖ норасмий вакили Г. унга яроқлилик муддати ўтганлиги сабабли “G.” МЧЖ томонидан қайтарилган жами 1 000 дона “Прометей” номли дори воситасини “H.B.” МЧЖга қайтармасдан, шундан 269 донасини сотиб юборган.

Қолган 731 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўзи яшаб келаётган хонадонда сақлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

881
0