Бепуштлик муҳим тиббий-ижтимоий ва жиддий ижтимоий-психологик муаммодир. Бу кўпинча турмуш оилаларнинг ижтимоий-психологик безовталанишига, зиддиятли вазиятларга, ажралишлар сонининг кўпайишига олиб келади. Бепуштлик билан касалланган шахслар шахсий ҳиссий тажрибалар, умумий фаоллик ва самарадорликнинг пасайиши билан ажралиб туради.
Бепуштлик билан касалланган аёллар орасида невротизм, айбдорлик, ташвиш, асабийлашиш ва ёмон кайфият кучаяди. Кўпгина ҳолларда, бепуштлик учун аёл айбдор, деб ҳисобланади. Бу фикр жамиятда шунчалик чуқур илдиз отганки, кўпинча аёллар бепуштликдан олдиндан, шериксиз даволанишни бошлайдилар. Бу ҳодиса Марказий Осиё мамлакатларида тез-тез учрайди.
Ўзбекистонда сунъий уруғлантириш технологияларидан фойдаланиш қонунийлаштирилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 11 март куни имзолаган «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда айтилган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, айни пайтда Ўзбекистонда 25 минг аёл ва 7 минг эркак бепуштлик ташхиси билан шифокорлар назоратида.
Ўзбекистонда яқинда сунъий уруғлантиришга қонун билан рухсат берилгани сабабли, фарзанд кўриш истагида бўлган оилалар сунъий уруғлантириш амалиётини бошқа давлатларда – Қозоғистон, Туркия, Россия, Исроилда ўтказишга мажбур бўлишган. Ушбу усулни амалга ошириш йўли энди очиқ.
Ўзбекистонда биринчи марта 2020 йилнинг сентябрь ойида расмий лицензияга эга Istanbul EKU markazi экстракорпорал уруғлантириш клиникаси ўз фаолиятини бошлади.
Шифохонада ЭКУ бўйича кўп йиллик иш тажрибасига эга юқори малакали ходимлар ва жаҳон даражасидаги ускуналар билан оилаларга бепуштликни даволаш усуллари таклиф этилади.
Қуйидаги телефон рақамлари орқали иш вақтида қўшимча маълумот олишингиз мумкин:
Ташкент: +998 99 607 22 24
Самарқанд: +998 95 061 61 61
Реклама ҳуқуқлари асосида