• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 февраля 2022

Қўқонда эркак эшик ойнасини боши билан синдириб, омма олдида шиша бўлаги билан ўзини кесиб ташлади — видео

Наркология диспансерига кучли психоз ҳолатда олиб келинганфуқаро ноихтиёрий равишда турли ҳаракатларни содир этиб, бўлим ойналарини синдириб, ўзига тан жароҳати етказган.

1007
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қўқон шаҳрида бир эркак қорин қисмини шиша бўлаги билан кесиб, ўзига тан жароҳати етказаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 12 февраль куни 1987 йила туғилган М.Р. акаси томонидан Наркология диспансерига олиб борилган.

У ерда М.Р. кучли психоз ҳолатида қабул қилиниб, муассасага ётқизилган ва унга керакли муолажалар қилинган.

Олиб борилган даво муолажаларга қарамасдан, фуқаро ноихтиёрий равишда турли ҳаракатларни содир этиб, бўлим ойналарини синдириб, ўзига тан жароҳати етказган ва муассасадан чиқиб кетган.

Кўчада ижтимоий хавфли ҳаракатларини содир этишни давом этиб, “Авиакасса” кириш эшиги ойнасини боши билан уриб, қорин қисмига қўлида бўлган шиша бўлаги билан жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумотга кўра, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165 ва 276-моддалари билан судланган. 2020 йил июль ойида наркология диспансерида турли наркотик ва психотроп моддалар истеъмол қилувчи (полинаркомания) бемор сифатида назоратга олинган.

1007
0