• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 февраля 2022

Тошкент вилоятида ресторанда аёллар ва эркаклар ўртасида жанжал бўлди

Маст ҳолда жанжал кўтарган эркак ва аёллар ИИБга олиб кетилган.

1255
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ресторанда эркаклар ва аёллар жанжаллашаётгани акс этган видолавҳа тарқалди.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 11 февраль куни соат 21:30 да Олмалиқ шаҳар "Бирдамлик" МФЙда жойлашган "Марҳамат" ресторанида содир бўлган. Хабарга асосан шу вақтда воқеа жойига Олмалиқ ИИБ тезкор- тергов гуруҳи етиб борган.

Ўрганишлар давомида, жанжал иштирокчилари 6 нафар (2 нафар эркак, 4 нафар аёл)лар аниқланиб ИИБга олиб борилган.

Тиббий кўрик хулосасида уларнинг маст ҳолда бўлганликлари аниқланган. Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларига суд-тиббий экспертизасидан ўтишлари учун йўлланма берилиб, Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа гувоҳлари ва ресторан масъуллари ишга жалб қилинган. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

1255
0