• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 февраля 2022

Тошкентда трамвай йўлларини ётқизиш ишлари бошлангани айтилди

Ҳокимлик тарқалган хабарларга изоҳ берди.

1144
0
Facebook / Мақсад Жангиров

Аввалроқ, Тошкентда трамвай йўлларини ётқизиш ишлари бошлангани сабаб режали таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур таъмирлаш ишлари Тошкентда янги трамвай линияси ёки тезюрар автобус учун йўлак ташкил қилиш билан боғлиқ эмас.

Қайд этилишича, Навоий кўчасида режали таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йилда Тошкент шаҳридаги кўчаларни тартибга келтириш (таъмирлаш) режасига мувофиқ, 14 февраль куни пойтахтнинг Навоий кўчасида таъмирлаш ишлари бошланди.

Бунда Навоий-Лабзак кўчасидан Навоий–Беруний кўчаларигача бўлган оралиқ буткул таъмирланиши режалаштирилган.

1144
0