• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 февраля 2022

Ярим млн долларни “йўқ қилган” “Асака банк”нинг 2 нафар ходими қидирувга берилди

Банкда юқори лавозимларда ишлаган 3 нафар ходим ОТБ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган имтиёзли кредитни талон-торож қилган.

791
0
Иллюстрация

Осиё тараққиёт банки банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган имтиёзли кредитларни талон-торож қилган “Асакабанк” АЖ ходимларига қидирув эълон қилинди.

Аниқланишича, “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси Муродов (собиқ), кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, “Асакабанк” АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевлар Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган $2 млн имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида Grand Buxara Agro МЧЖ раҳбари Бахронов, Kafil sug’urta МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмоновлар билан ўзаро жиноий тил бириктиради.

Хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилади.

Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига $503 минг миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевларга қидирув эълон қилинган.

Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда.

791
0