Тожикистондан Ўзбекистон орқали Россияга чиқиб кетмоқчи бўлган юк машинаси Тошкент вилояти Ойбек чегара постида инспекцион кўрик давомида бир ҳолат божхона ходимларида жиддий шубҳа уйғотди. Текширув жараёнида юк автомашинасининг тиркамасига гиёҳвандлик воситалари яширилгани маълум бўлди. Дея хабар берди давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.
Аниқланишича, гиёҳвандлик воситалари 232 дона ўрамда бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 229 кг. 719 граммни ташкил этди.
Тўхтатиб қолинган салкам 230 кг. наркотик воситаларнинг Европа "қора бозорлари"даги нархи ҳозирда ўртача 12-14 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.