• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 18 февраля 2022

Tassay минерал суви: танангизнинг ҳар бир ҳужайрасини минераллар ва куч билан тўлдиради

Tassay табиий ер ости манбаларидан бўлган сувнинг кенг ассортиментини таклиф қилади.

1383
0

Бир кун ичида қанча сув ичиш керак?

Ҳар доим юқори фаол ҳолатда бўлиб, танадаги сув-минерал мувозанатини сақлаш учун кунига 2 литр сув ичиш кераклиги ростми?

Аслида, шифокорларнинг тавсияси бироз фарқланади – тана соғлом бўлиши учун зарур бўлган индивидуал миқдорни ҳисоблаш керак.

Идеал ҳисоблаш формуласи - 1,5 литр сувга 20 кг дан ортиқ тана вазнининг ҳар бир килограмми учун 0,05 литр қўшиш лозим.

Бундан ташқари, инсоннинг турмуш тарзини ҳисобга олиш ҳам муҳим – масалан, спортчилар ўртача ритмда бўлган одамларга қараганда кўпроқ сув ичиши шарт. Ҳамда иш режимига юқори ҳарорат ва ҳаракатчанлик каби қийин шароитлар кирса, унда сувни янада тез-тез ва кўпроқ миқдорда ичиш керак.

Сувнинг фойдаси саноқсиздир:

- вазн йўқотишда ёрдам беради;
- иммунитет тизимини мустаҳкамлайди;
- кайфиятни яхшилайди;
- организмни токсинлар ва бактериялардан тозалайди;
- куч мувозанатини сақлайди;
- касаллик ҳолатида ёрдам беради - кўп миқдорда сув ичиш соғайиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради;
- тана ҳароратини тартибга солиб, барча органларни моддалар билан таъминлайди.

Ҳар бир мақсад учун алоҳида ёндашув мавжуд. Мисол учун, Tassay минерал суви – танангизнинг ҳар бир ҳужайрасини минераллар ва энергия билан тўлдиради.

Tassay – Арис-Бодам манбасидаги чуқур ер ости сувлари конидан олинадиган минерал сувдир.

Табиат ва соғлиғингизга ҳурматни ўзида мужассамлаштириб, шунингдек, сувнинг асл мусаффолиги ва фойдасини сақлаган ҳолда, Tassay ўзининг таъми, ранги ва сифати билан бошқалардан ажралиб турадиган ноёб маҳсулот яратади.

Биринчи даражали сув сифати халқаро сифат ва озиқ-овқат хавфсизлиги сертификати билан тасдиқланган (GFSI - FSSC 22000).

Барча ичимликлар шакарсиз.

Кенг ассортимент туфайли ҳар ким ўз кўнглидаги танловни қилиши мумкин:

- газнинг энг кичик зарралари билан газланган сув;
- газсиз сув;
- кумуш билан қўшимча филтрлашдан ўтган премиум сифатли сув;
- манбадан олинган сувга асосланган газланган ичимликлар;
- тетиклантирувчи таъмга эга табиий сув.

Ўзингизга мосини танланг ва энг тоза булоқ сувининг тоза таъмидан баҳраманд бўлинг!

Instagram: @tassay.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида

1383
0