• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 февраля 2022

Тадбиркорга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган ДСИ катта инспектори ушланди

Жиззахда Давлат солиқ инспекцияси катта инспектори $600 пора олаётган вақтда қўлга олинди.

538
0
Бош прокуратура Департаменти

Жиззахда тадбиркорга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган Давлат солиқ инспекцияси катта инспектори ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар бермоқда.

Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг катта инспектори А.Х. M.N. МЧЖ раҳбари М.нинг ишончига кириб, банк муассасаларида ишловчи танишлари орқали 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 600 АҚШ доллари ва ўзи учун қайтариб бериш шарти билан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

538
0