• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 февраля 2022

Тошкентда аёлни ўлдириб кетган эркак 19 йилдан сўнг топилди — видео

2003 йилда содир этилган қотиллик фош этилди. Ўша вақтда топилган сигарета қолдиқлари орқали жиноятчи аниқланди.

901
0

Маълум қилинишича, 2003 йил 10 январь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёлғиз ўзи яшовчи 56 ёшли рус миллатига мансуб аёлнинг мурдаси тан жароҳатлари билан қонга беланган ҳамда бошига целлофан пакет кийдириб кетилган ҳолда топилган.

Шундан сўнг, тезкор текширув гуруҳи хонадонга етиб келишганда, хонадондан спиртли ичимлик шишалари, сигарета қолдиқлари ва улардан олинган уч дона қўл бармоқ излари ҳамда эркаклар узиги топилган.

Қайд этилишича, марҳума ўзи яшаганлиги, унинг ёнига келиб кетган шахслар ҳақида маълумот йўқлиги натижасида жиноят содир этган шахсни аниқлашни имкони бўлмаган.

Бош прокуратура ва Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан берилган топшириқларга асосан фош этилмасдан қолган иш бўйича ҳодиса жойидан олинган қўл бармоқ излари ва сигарета қолдиқлари юзасидан такроран экспертиза тайинланган.

Натижада, мазкур қотилликни 1968 йилда Сирдарё вилоятида туғилган эркак содир этгани аниқланди. Шундан сўнг, ушбу шахс қўлга олинди. У воқеа қандай бўлганини айтиб берди.

Таъкидланишича, 1998 йилда давлат ташкилотида масъул лавозимда ишлаган фуқаро шу ташкилотнинг 1947 йилда туғилган ходимаси билан билан танишиб, у билан жинсий алоқа қилиб келган.

Шундай кунларнинг бирида аёлнинг уйида у билан ичиб ўтирганда аёл ундан $300 пул қарз сўраб, жанжал кўтарган.

“Ҳозир пул топиб беролмайман, деб тинчлантирдим. Лекин, у ҳозир топиб берасан деб, бақирди. Маст ҳолатда бўлганим учун қўлимга нима илинса, унинг бошига урдим”, - деди айбланувчи.

Айбланувчи аёлнинг ўлмаганини билгач, унинг бошини целлофан билан ёпиб, бир неча маротаба уриб ўлдирган. Кейин, ишни яшириш мақсадида газ плитасининг жўмракларини очиқ қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси “қасддан одам ўлдириш” ҳамда 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан айб эълон қилиниб, ҳужжат судга юборилган.

901
0