• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 23 февраля 2022

Сардор Умурзоқов Қобулда Толибон ҳукумати раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон ва Афғонистон муваққат ҳукумати расмийлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

1059
0
mift.uz

Жорий йилнинг 22 февраль куни қисқа муддатли сафар чоғида Қобул шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд ҳамда ҳукумат раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашди.

Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, савдо ва транспорт тўсиқларини бартараф этиш бўйича биринчи даражали вазифалар кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан, ўз ҳудудида логистика маркази, ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари, маҳсулотларни сотиш пунктлари ва зарур инфратузилмани бирлаштирган "Термиз" халқаро савдо марказининг имкониятларидан фойдаланиш таклиф қилинди.

"Термиз - Мозори-Шариф - Кобул - Пешавор" транс–афғон темир йўлини қуриш лойиҳаси, шунингдек, "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини ўтказиш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги навбатдаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистон томони ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Мозори-Шариф шаҳридаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда маҳаллий мутахассислар орасидан техник кадрлар тайёрлаш бўйича ташкил этилган тайёрлов курслари учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирилди.

Учрашув якунида томонлар ўзбек-афғон ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олдилар.

1059
0