Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатлардан қиймати 65,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3 037 та енгил автомобиль импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 819 тага ёки қарийб 14 бараварга ошган.
Статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистон енгил автомобилларнинг энг кўпини Хитой, Корея, Россия, Қозоғистон ва Польша давлатларидан импорт қилган.