• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2022

"Тошкент - Мўйноқ - Нукус" авиақатнови йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга бўлган ташрифини Мўйноқ аэропортини ўрганишдан бошлади.

797
0
president.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Мўйноқ шаҳрига келди.

Маълумки, бу ер мамлакатнинг олис ҳудудларидан бири. Энг яқин шаҳар – Қўнғиротгача 100, Қорақалпоғистон маркази – Нукусгача 200 километр масофа бор. Бу коммуникацияда қийинчилик туғдириши табиий.

2018 ва 2019 йилларда президент Мўйноққа келганида транспорт коммуникацияларини яхшилаш бўйича кўрсатма берилган эди. Шунга мувофиқ, автомобиль йўллари таъмирланди. Мўйноқ аэропорти янгиланиб, ишга туширилди.

Бу “ҳаво порти” 1947 йилда қурилган бўлиб, илгари кичик самолётларни қабул қилган. Кейинчалик умуман ишламай ҳам қолган эди. Бугун ҳаётга қайтган бу аэропортга илк бор Ўзбекистон президентининг самолёти келиб қўнди.

Давлат раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

"Охирги беш йилда кўп нарсани ўргандик, илгари ишонилмаган нарсаларга ишондик. Мен биринчи келганимда «маданият Мўйноқдан бошланади» дегандим. Шундай бўлаяпти. Мана шу аэропорт ҳам бир мисол. Энди Тошкент - Мўйноқ - Нукус авиақатнови йўлга қўйилади", - деди Шавкат Мирзиёев.

Ташрифдаги яна бир янгилик - Оролбўйини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган. Президент бунинг сабаби ва аҳамиятини тушунтириб берди.

"Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун республикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз", - деди президент.

Давлат раҳбари Мўйноқдаги долзарб масалалар, келгуси ишлар бўйича аҳоли фикрини сўради.

"Бу ерда қийинчиликларда тобланган, меҳнаткаш одамлар яшайди. Фақат уларга ишлаш учун шароит яратиб беришимиз керак. Лекин қандай корхона қурамиз? Нима ишлаб чиқарамиз? Унинг бозори нима бўлади? Самолёт келгани бежиз эмас. Энди маҳсулотларни ташиш осонлашади. Шунинг учун сизлардан илтимосим: аччиқ, асосли, манфаатли гапларни айтинглар. Биргаликда яқин икки йилга аниқ режаларни белгилаб олишимиз керак", - деди Шавкат Мирзиёев.

Мўйноқ туманига Тошкент вилояти бириктирилган. Учрашувда ушбу вилоят тадбиркорлари томонидан Мўйноқ туманида амалга ошириладиган ишлар ҳақида аҳоли вакиллари олдида тақдимот ўтказилди. Қайд этилганидек, бу ерда истироҳат боғи қурилади, қўшимча қувур тортиб келинади. Кексалар санаторий, болалар оромгоҳларга юборилади. Давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлиги масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бу ерга келиб ишлайдиган шифокорларга ойлик устамалар бериш, уй билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

797
0