• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 февраля 2022

Украинани тарк этишни хоҳловчи ўзбекистонликлар рўйхати ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украинадаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

990
0
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси

Ўзбекистон элчихонаси Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Ўзбекистон фуқароларига қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг Кийевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда Украинадан жўнаб кетиш йўналишлари ишлаб чиқилмоқда.

Мурожаатда айтилишича, масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан мақбул эвакуация йўналишлари бўйича келишилганлиги сабабли, Ўзбекистон фуқаролари элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи барча ўзбекистонликлар паспорт маълумотларини элчихонанинг [email protected] электрон манзилига юборишлари сўралади.

Украинада бўлган щзбекистонликлардан қўшимча саволлар туғилганда хотиржамликни сақлашларини ва элчихона билан алоқада бўлишлари сўралади.

990
0