Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқаролари, шу жумладан, Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқлигини маълум қилди.
Билдирилишча, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Россиянинг тегишли вазирлик ва идоралари билан яқин ва доимий алоқада бўлиб турибди.
Ўзбекистон фуқаролари учун бирон бир хавф-хатар юзага келганда, тезкор равишда тегишли чоралар кўрилади.
Зарур ҳолларда фуқаролар қуйидаги алоқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:
Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;
Ростов-Дондаги Бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82.