• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 февраля 2022

Uzbekistan Airways Россия шаҳарларига бир қатор рейсларни бекор қилди

Парвозларнинг бекор қилиниши Россия шаҳарларидаги халқаро аэропортларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилиши билан боғлиқ.

702
0
UzNews.uz

Россиянинг Ростов-на-Дону (Платов) ва Краснодар шаҳарлари халқаро аэропортларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги муносабати билан, авиакомпания қуйидаги режалаштирилган мунтазам қатновлар бекор қилинганлигини маълум қилди:

— HY- 9647/9648 Тошкент-Ростов-на-Дону-Тошкент йўналишида – 25, 27 февраль ва 2 март кунлари;

— HY- 9687/9688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 27 февраль ва 1 март кунлари;

— HY- 3687/3688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 2 март куни.

"Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга", - дейилади хабарда.

702
0