• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 25 февраля 2022

Февраль ойи охирида Ўзбекистонда +25 даража бўлиши ва бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар қишнинг сўнгги кунларида мамлакатда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

553
0

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 25 февраль кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг биринчи ярмида Сурхондарё вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд вилояти, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати +13...+18 даража бўлади.

Қиш фаслининг сўнгги кунларида Эрон ҳудудларидан ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига мамлакатда қиш фаслига хос бўлмаган жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +17...+22, жанубда +23...+25 даражагача кўтарилади. Бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан +8...+10 даражага юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февраль куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.

28 февраль куни республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунги ҳарорат бироз пасаяди. 25-28 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

553
0