• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 25 февраля 2022

Бошқа шахснинг сирли видеоларини интернетда тарқатмаслик учун $2 минг талаб қилган она ва қиз ушланди

Самарқандда она ўзининг 16 ёшли қизи билан тил бириктириб, бошқа фуқарони шарманда қилмаслик эвазига пул ишламоқчи бўлган.

623
0
Тергов департаменти

Самарқанд вилоятида 2022 йилнинг февраль ойида 43 ёшли А.Д. ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзинининг 16 ёшли қизи А.С. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 29 ёшли Б.Г. билан учрашишан ҳамда Б.Г. га тегишли бўлган, у томонидан сир сақланиши хоҳлаган видеотасвирлар мавжуд эканлигини айтишиб, видеоёзувларни интернетга жойлаштириб, шарманда қилиш билан қўрқитшган.

Улар ушбу маълумотларни ошкор қилмаслиглари эвазига 2 000 АҚШ доллар пул талаб қилиб келиётганликлари аниқланган.

Жорий йилнинг 21 февраль куни соат 18:30ларда Б.Г.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган $2 мингдан 650 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида А.С. қўлга олиниб, ундан 650 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Д. ҳамда А.С.ларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилинганлар. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Маъумот учун мазкур жиноятни содир этган шахс суд томонидан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

623
0