Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 283-сонли мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
Хабарда айтилишича, мактаб маъмурияти ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синфларга ўғил болалар галстугининг қизил рангини, катта синфларга кўк рангини тақиш танланган.
Қолган кунлари мактаб галстук тақишни талаб қилмаган, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган.
ХТБ мазкур масалага сиёсий тус бермасликни сўраган.