Украинада жанговар тажрибага эга украиналик маҳбуслар озод қилинади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўз мурожаатида маълум қилди.
"Қарор осон эмас, аммо мамлакатимизни ҳимоя қилиш учун зарур. Қамоқхоналардан жанговар тажрибага эга барча маҳкумлар озод қилинади. Шундай қайноқ нуқталарда уларга гуноҳларини ювиш учун имконият берилди” - деди Украина раҳбари Зеленский.