• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 28 февраля 2022

Ўзбекистоннинг давлат қарзи деярли 26,5 млрд АҚШ долларига етди

Давлат қарзи 2021 йил давомида қарийб 3 млрд долларга ошди.

622
0
UzNews.uz

Давлат қарзи қолдиғи 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 26,3 млрд АҚШ долларига етди. Бу ҳақда 2021 йил учун Ўзбекистон давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида келтирилади.

Мазкур суммадан давлат ташқи қарзи — 23,6 млрд АҚШ доллари, давлат ички қарзи — 2,7 млрд АҚШ доллари ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,0 фоизни ташкил этди.

Қайд этилишича, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39 фоиздан 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 38 фоизгача пасайди.

Давлат қарзи 2021 йил давомида 2,9 млрд долларга ошган бўлсада, АҚШ доллари ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез сурьатларда, яъни 9,4 млрд долларга ўсганлиги туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда “мўътадил” даражада ҳисобланади.

622
0