• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 марта 2022

Иккинчи эвакуация самолёти Польшадан Тошкентга етиб келди

Ичида 260 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган махсус самолёт Тошкентга қўнди.

530
0
UzNews.uz

2022 йил 1 март куни Тошкент вақти билан соат 9:15 да Украинадан эвакуация қилинган 258 нафар ўзбекистонлик Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келган навбатдаги махсус самолёт Тошкентга қўнди.

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва мутасадди ташкилотларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Украинадан жами 509 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.

Ҳозирги вақтда "Карчова" назорат-ўтиш пунктидаги тўпланиш жойида бўлиб турган 650 дан ортиқ фуқаролар учун барча зарур шароитлар яратилган.

Ўзбекистонликларни олиб келиш яна учун қатор эвакуацион рейсларни ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 февраль куни илк рейсда 241 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинди.

530
0