• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 1 марта 2022

Ҳароратнинг +23 даражагача кўтарилиши ва кучли ёмғирли об-ҳаво: март ойидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Синоптиклар баҳорнинг биринчи ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

1141
0

Баҳорнинг биринчи ойи кириб келди. Бу йил ҳам, Ўзбекистонда тез-тез кузатилгани каби, февраль ойида айрим кунлар баҳорий илиқ бўлди.

Март ойи ҳарорат кўтарилиши билан бошланади. 1-4 март кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 4 мартга келиб ҳаво кундузи +20...+23 даражагача бўлади.

Ушбу кунларда асосан қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат республиканинг айрим ҳудудларида 1 мартда кундузи ва 2 мартга ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.

5 мартдан бошлаб об-ҳаво ёмонлаша бошлайди. Республика бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда кучли шамол эсиши ва март ойининг биринчи ўн кунлиги учун меъёрга яқин қийматларгача ҳаво ҳарорати пасайиши мумкин.

Кейинчалик эса ой охиригача март ойига хос бўлган беқарор об-ҳаво кутилмоқда.

Баҳорнинг биринчи ойи ҳарорат кескин ўзгариши билан тавсифланади. Бунда тез исиш даврлари кескин совуқ даврлар билан алмашади, баъзида эса қисқа муддатга ёмғир қорга айланиши ва кечаси ҳарорат манфий қийматларгача пасайиши билан кузатилади.

1141
0