• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 1 марта 2022

Тошкентда егуликлар ичида четга олиб кетилаётган деярли $300 минг фош қилинди

Тошкент халқаро аэропортида кабоб, пахлава орасига яширилган АҚШ валютаси ноқонуний равишда олиб кетилаётгани аниқланди.

689
0
Видеодан кадр

Тошкент халқаро аэропортида 286 900 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган пайтда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу валюта маблағлари норин, кабоб, пахлава каби егуликлар орасига яширилган.

Маълумот учун, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. 

689
0