• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 2022

Ўзбекистонда талабаларни ишга жойлаш билан шуғулланувчи республика комиссияси тузилади

Комиссия 1, 2 ва 3-босқич талабаларни ишга жойлаш чораларини кўриб, битирувчи курслар талабаларини эса иш жойини белгилаб олади ва уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юборади.

700
0
ЎзЛиДеП

Ўзбекистонда талабаларни ишга жойлаш билан шуғулланувчи бош вазир бошчилигида республика комиссияси тузилиши белгиланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

“Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган? Ҳозирча, бу саволга ижобий жавоб йўқ.

"Ҳоким ва ректорлар, бир нарсани билинглар - ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт", - деди Президент йиғилишда.

Бу ишларни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир бошчилигида республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга ҳудудларда шундай комиссиялар ташкил этади.

Комиссия:

– Вилоят ҳокимлари ва ректорлар билан бирга ҳар бир олийгоҳ кесимида “талабалар баланси”ни аниқлаб олади;

– Вакант ўринларини таҳлил қилиб, ҳар бир вилоят бўйича 1, 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўради;

– Битирувчи курслар талабаларини эса ҳоким, ректор ва корхоналар билан биргаликда келгусидаги иш жойини белгилаб олади ва уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юборади.

700
0