• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 5 марта 2022

Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир етказиб беришга қўйилган барча чекловларни бекор қилди

"Россельхознадзор" 9 та давлат, жумладан, Ўзбекистондан сабзавот маҳсулотлари импортига илгари киритилган чекловларни бекор қилди.

619
0
retail.ru

Жорий йилнинг 5 мартидан бошлаб "Россельхознадзор" бир қатор мамлакатлардан сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга рухсат берди.

Расмий маълумотларга кўра, ишлаб чиқариш корхоналарига қўйилган чекловлар ҳисобга олинмаган ҳолда, Россияга 9 та мамлакатдан сабзавот маҳсулотларини олиб киришга илгари киритилган чекловлар бекор қилинди. Хусусан, Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир етказиб беришга қўйилган барча чекловларни бекор қилди.

Қайд этилишича, қарор ушбу мамлакатларнинг карантини ва ўсимликларни муҳофаза қилиш миллий ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳудудийлаштириш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, Россия Федерацияси ва Россия Федерациясининг фитосанитария талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар таҳлили асосида қабул қилинган.

619
0