• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 9 марта 2022

Тошкент шаҳридаги Пучон Университетига 2022-2023 ўқув йили учун биринчи қабул

2022 йил 9 мартдан 8 апрелгача Тошкент шаҳридаги Пучон Университетига ўқишга кириш истагида бўлганлар учун ҳужжатлар қабули бўлиб ўтади.

1125
0

Умумий маълумот

Таълим тизими

3+1, 2+2 – ноёб тизим бўлиб, унинг ёрдамида талабалар Тошкент шаҳридаги Пучон Университетида 3 (2) йил, Пучон Университетида (Корея Республикаси) 1 (2) йил таҳсил олишлари мумкин.

Керакли ҳужжатлар:

1. Онлайн ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Ўқиш жойидан маълумотнома ёки ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат/диплом нусхаси;
4. 3х4 расм (1 дона);
5. Рўйхатдан ўтиш тўлови 250 000 сўм (ҳужжатлар қабули тугагандан сўнг, рўйхатдан ўтиш тўлови қайтарилмайди).

Қўшимча ҳужжатлар (ихтиёрий равишда):

Қуйидаги сертификатларни тақдим этган абитуриентлар ёзма имтиҳон (тест синовлари) топширишдан озод қилинади:

*Пучон Университетида тил курсларида абитуриентларни тайёрлашнинг минимал муддати: 6 ой

Ҳужжатлар тўпламига амалдаги сертификатнинг нусхаси илова қилинади.

Ҳужжатларни топшириш офлайн ва онлайн режимда амалга оширилади.

Ҳужжатларни офлайн режимда топшириш учун университетга қуйидаги манзилга келишингиз мумкин: Тошкент ш., Чилонзор т., 17 даҳа, Қатортол-2 кўчаси, 38А уй (собиқ Ю.Ражабий номидаги педагогика коллежи).

Мўлжал: шаҳар божхонаси, «Мевазор» маҳалласи.

Ҳужжатларни онлайн топшириш университет сайти (www.bucheon.uz) орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:

1. Телефон рақамингизни тасдиқланг;
2. Аризани тўлдиринг ва барча керакли ҳужжатларни юкланг;
3. Квитанцияни юклаб олинг ва рўйхатдан ўтиш тўловини тўланг;
4. Шахсий кабинетга тўланган квитанция расми/скриншотини бириктиринг.

Икки иш куни ичида сиз тўловингиз ҳолати ҳақида СМС-хабар оласиз.

Сайт 24 соат давомида ишлайди. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш иш соатларида амалга оширилади.

Иш тартиби: душанба - жума, 10:00-17:00
Дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Боғланиш: +998 78 150 40 02+998 95 196 36 01.

Кириш имтиҳонлари

I босқич: Тест синовлари.

Тест синовлари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази ёрдамида ўтказилади.

Тест синовлари балли умумий баллнинг 50 фоизини ташкил қилади.

Тест синови ўтказилиш жойи: Давлат Тест Маркази.

Манзил: Тошкент ш., Юнусобод т., Боғишамол кўчаси, 12, мўлжал: «Бодомзор» масжиди, “International Hotel” меҳмонхонаси, Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ).

Тест синовлари апрель ойининг иккинчи ярмига режалаштирилган.

II босқич: Суҳбат.

Университет профессорлари билан суҳбат балли умумий баллнинг 50 фоизини ташкилқилади.

Суҳбат ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳридаги Пучон Университети.

Суҳбат апрель ойининг иккинчи ярмига режалаштирилган.

Қабул натижалари

Абитуриентлар ўз қабул натижалари билан индивидуал равишда университет веб-сайтидаги шахсий кабинетда танишишлари мумкин.

Ўқишни битириш ва диплом

Тошкент шаҳрида ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар Тошкент шаҳридаги Пучон Университетининг бакалавр дипломига эга бўладилар.

Корея Республикасида ўқишни давом эттиришга қарор қилган талабалар Пучон Университетининг (Корея Республикаси) бакалавр дипломини оладилар.

Талабалар турар жойи

Университет ҳудудида республика ҳудудларидан келган талабалар учун 280 ўринли замонавий ва шинам талабалар турар жойи мавжуд.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1125
0