• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 марта 2022

Пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жавобгарлик оғирлаштирилмоқда

Жиноят кодексининг тегишли моддалари банк пластик карталардан пулларини ўғирлаганлик учун оғирлаштирувчи жавобгарликни белгиловчи янги норма билан тўлдирилмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

847
0

Жиноят кодексининг 168 ва 169-моддалари банк пластик карталардан пул маблағларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилганлик учун оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарликни белгиловчи янги норма билан тўлдирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Бугунги кунда банк пластик карталардан пул маблағларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан малакаланади.

Эътиборли жиҳати, кўп ҳолларда фуқароларнинг банк пластик карталардан оз миқдорда талон-торож қилинаётгани сабабли ушбу қилмиш Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан айб эълон қилинади. Бу ўз навбатида, айбдор шахсларга нисбатан етарлича жазо чораларининг қўлланилмаётганига, уларнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтмаётганига, такроран жиноий фаолият билан шуғулланишига олиб келмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

847
0