• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 марта 2022

Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчаси лойиҳасининг иккинчи босқичи билан танишди

Шаҳарчада 20 минг хонадонга эга 171 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

675
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев кеча, 9 март куни “Янги Наманган” шаҳарчасининг иккинчи босқичи лойиҳаси билан танишди.

“Янги Наманган” шаҳарчаси лойиҳасининг биринчи босқичида 330 гектар майдонда 8 минг 500 хонадонли 184 та уй-жой барпо этилди. Шунингдек, 145 гектар майдонда кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 10 минг янги иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда Наманган шаҳрида 30 минг фуқаронинг уй-жойга эҳтиёжи бор. Келгуси йилларда шаҳар аҳолиси йилига 25 минг нафарга кўпайиши кутилмоқда.

Тақдимотда ушбу шаҳарчанинг иккинчи босқичи бош режаси кўриб чиқилди.

Унга кўра, 272 гектар майдонда 20 минг хонадонга эга 171 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

Давлат раҳбари уйларнинг сифати, инфратузилмаси қандай бўлиши билан қизиқди. Мутасаддиларга ҳозир кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар ва талабгорлар билан учрашиб, уларнинг таклифларини олиш, шу асосида лойиҳани танқидий қайта кўриб чиқиб, батафсил режалаштириш бўйича топшириқ берди.

Ҳудудда уйларни ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини тўғри жойлаштириш, биноларда миллий ҳунармандчилигимизга хос безаклардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Шаҳарча ҳудудида иш ўринлари ташкил этиш, хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Лойиҳага кўра, бу ерда “Янги Ўзбекистон” боғини барпо этиш ҳам режалаштирилган.

Президент боғ учун дарахт кўчатларини ҳозирдан етиштириш, кўп қаватли уйлар олдида ва йўл бўйларида ҳам дарахтлар экиш зарурлигини таъкидлади.

Наманган вилоятида кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш, ички йўллар ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Мутасаддиларга ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли ишини ташкил этиш, маҳаллаларда спорт майдончалари, маиший хизмат мажмуалари қуриш бўйича топшириқлар берилди.

675
0