• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 марта 2022

ДХХ Тошкент вилоятида 9 кг гиёҳвандлик моддасини 54 мингга пуллаётган шахсларни ушлади

Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди.

566
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган тадбирда, самарқандлик икки нафар фуқаро 9 кг 100 грамм оғирликда бўлган опий гиёҳвандлик моддасини 54 минг долларга сотаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Аниқланишича, улар муқаддам тожикистонлик наркокурьер томонидан контрабанда йўли билан Ургут туманига ўтказиб, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ушбу гиёҳвандлик моддасини харидорга бериб, ундан олинган пул маблағини тожикистонлик наркокурьерга етказиб бериш эвазига 2700 АҚШ доллари олишлари керак бўлган.

Тошкент вилоятида яна бир ҳолат аниқланди. Унда Қозоғистондан олиб келинган катта миқдордаги трамадол дори воситасининг савдосига чек қўйилди.

Хусусан, Зангиота туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро, 19360 дона трамадол дори воситасини сотмоқчи бўлганда ушланди. Тадбир давомида унинг ёнида 40 дона, яшаш хонадонида эса 20250 дона ушбу кучли таъсир этувчи трамадол дори борлиги аниқланди ва процессуал тарзда расмийлаштирилди.

Шунингдек, унинг жиноий шериги муқаддам судланган 1980 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинди. Мусодара қилинган жами 39650 дона трамадол дори воситасининг умумий қиймати 800 миллион сўмни ташкил этади.

Фарғона вилоятида "ВАЗ-2102" русумли автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Тошкент шаҳрида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаронинг ёнида 465 грамм опий гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди. 

Вилоятнинг Олтиариқ туманида 1968 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Lacetti автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонида 239 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Аниқланишича, ҳар иккала ҳолатда ҳам гиёҳвандлик моддалари Қирғизистондан контрабанда йўли билан ўтказилган.

Бундан ташқари, Водил-Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган, Фарғона шаҳрида яшовчи 1972 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро транспорт воситаси ҳам тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида кучли таъсир қилувчи 1786 дона тропикамид дори воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу психотроп дори воситаларини Қирғизистондан олиб келган, муқаддам судланган 1974 йилда туғилган фуқаро ҳам ушланди. 

Наманган вилоятида ҳам ўтказилган тадбирда, Чуст туманида Cobalt автомашинаси тўхтатилди. Автомашина кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Косонсой туманида яшовчи 1985 йилда туғилган шахсга тегишли пакетда 3390 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди.

Аниқланишича, қонунбузар кучли таъсир қилувчи ушбу дори воситаларини Қирғизистон орқали айланма йўллар билан қўшни давлат фуқаросидан қабул қилиб олиб, мамлакатга олиб кирган. 

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

566
0