• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 марта 2022

Умра зиёратчилари учун ПЗР тест тартиби бекор қилинди

Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши вакцина билан эмланган бўлиши шарт.

553
0
Muslim.uz

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Авиация Бошқармаси “GACA” мамлакатга келувчи йўловчилар учун “Covid-19” билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди.

Қайд этилишича, коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини САПга киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинмоқда.

“Умра-2022” мавсумида Саудия Арабистонига сафар қилаётган зиёратчилар учун сафардан олдин олинадиган ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналарнинг бири билан эмланган бўлиши талаб этилади:

• Pfizer/BioNTech;

• Oxford-AstraZeneca;

• Moderna;

• Johnson & Johnson.

553
0