• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 марта 2022

Жиззахда аянчли ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди — фото

Ижтимоий тармоқда тарқалган Nexia ва KIA автомобилларининг тўқнашгани тафсилоти маълум қилинди.

2073
0
Жиззах ИИБ

Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 2022 йилнинг 13 март куни тахминан соат 14:50 да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи Даштобод – Зомин – Супа – Бахмал – Ғаллаорол 4Р-40 йўлининг 2-километрида KIA К5 ва Nexia-2 автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиларинг 2 нафари воқеа жойида ҳамда 6 нафари шифохонага етказилгандан сўнг кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

KIA русумли автомашина ҳайдовчиси И.А. йўл-транспорт ҳодисасидан олган тан жароҳатлари билан Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2073
0