• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 14 марта 2022

Ҳафта сўнгида кучли ёғингарчилик ва ҳарорат -10 даражагача бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет Ўзбекистонга совуқ ҳаво массаси кириб келишидан огоҳлантирмоқда.

943
0
UzNews.uz

Синоптикларнинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Жумладан, 17-18 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. 18 март куни баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.

17 март куни Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида, 18 март куни эса, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 17-18 март куни республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 17 март куни Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.

18 мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол тезлиги 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. 19-20 март куни кечаси ҳаво ҳарорати 0...-3 даражагача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ҳавода ва тупроқ юзасида -1...-2 совуқгача бўлиши мумкин.

19-20 март куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида ҳарорат -2...-6 совуқгача, Қорақалпоғистон шимолининг баъзи жойларида ҳайво ҳарорати -7...-10 даража совуқгача бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг эса баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади.

943
0