Дзюдо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расуловни бошқа бир спортчи пичоқлаб ўлдиргани ҳамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.
Камолиддин Расулов ўлими юзасидан 2022 йилнинг 8 февраль куни бошланган суд мажлиси 14 март куни якунига етди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати раҳбари Садоқат Қодирбергановна UzNews.uz'га хабар беди.
Унга кўра, судланувчи Ш.Т ЖК.нинг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчининг умумий тартибли жазо колонияларида жазо ўташи ва жазо муддати 2021 йилнинг 14 сентябрдан деб бошланиши белгиланди