• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 16 марта 2022

Андижонда қарийб 15 минг дона "психотроп" моддаларини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Улар ушбу "психотроп" дори воситаларини хусусий боғчанинг томида сақлаган.

571
0
ДХХ

Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 15 минг дона кучли таъсир қилувчи моддаларни сотишни режалаштирган 1997 йилда туғилган К.Ф ва жиноий шериги 1978 йилда туғилган М.Н қўлга олинди.

Улар Андижон шаҳрида жойлашган М.Н.га тегишли бўлган "Доно болажон" номли хусусий боғчанинг томида 14 613 дона (6258 дона "Тропикамид", 3539 дона "Регапен" ва 4816 дона "Лирика") кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш учун сақлаб келган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида К.Ф.нинг яқин жиноий шериги (акасининг турмуш ўртоғи) 2003 йилда туғилган С.З.нинг ёни кўздан кечирилганида 205 дона "психотроп" моддалар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

571
0