• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 марта 2022

Тошкентда қимматбаҳо тошни $220 мингга пуллаётганлар ушланди

Қўлга олинганлардан таркибида рубин, кварц, пироп каби бирикмалари бўлган 4 та табиий тош ҳамда симоб моддаси олинган.

618
0
Бош прокуратура департаменти

Тошкент шаҳрида табиий қимматбаҳо тошни 220 000 АҚШ долларига сотаётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида Ҳ.Х., М.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 1 дона (ҳақиқий баҳоси 30 млн сўм бўлган) табиий тошни 220 000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улардан жами 4 та табиий тош ҳамда симоб моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, тошларнинг соф оғирлиги 333,8 граммни ташкил этиб, таркиби рубин, кварц, флюорит, гранат, пироп ва сапфир бирикмалардан иборат табиий қимматбаҳо тош эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

618
0