• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 марта 2022

Россияга жорий этилган санкциялар Ўзбекистонга ҳам таъсир қиляпти – Абдулазиз Комилов

Украинадан Ўзбекистонга 6 мингга яқин фуқаролар олиб келинди

668
0
Сенат

Айни дамда Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сўзга чиқиб, Украинадаги ҳолат бўйича маълумот берди.

Россияга жорий этилган санкциялар Ўзбекистонга ҳам таъсир қиляпти. Украинадаги воқеалар бошланишидан олдин шундай ҳолат бўлишини биз сезган эдик. Элчихонадаги ходимларнинг оила аъзоларини ватанга қайтаришга ҳаракат қилдик.

Украина ва Польшадаги элчихонамиз, Туркиядаги дипломатлар, ТИВ ходимларини Польша ва Украинага юбордик. Барчамиз бирлашиб фуқароларимиз қайтаришга ҳаракат қилдик.

Польша бизга жуда ҳам катта ёрдам берди. Польша президентининг шахсан ўзи ушбу эвакуация ишларини назорат қилди. Тахминан 6 мингга яқин фуқароларимизни Украинадан олиб келдик.

Ҳозирги кунда 300 мингга яқин фуқароларимиз Украинада бўлиб туришибди. Фуқароларни эвакуация қилиш жуда қийин бўлди. Ҳозирги кунда 300 га яқин фуқароларимиз Украинада бўлиб турибди. Улар билан биз доимий алоқадамиз. Имкон қадар уларга ёрдам беряпмиз.

Битта нозик масала, бу хавфсизлик масаласи. Яқин вақт ичида уларни ҳам ватанга қайтаришга ҳаракат қиламиз”, деди – Абдулазиз Комилов

668
0