STROY MART лойиҳаси ҳақида
2020 йилда пайдо бўлган STROY MART ҳам тадбиркорлар, ҳам ташриф буюрувчиларнинг барча орзуларини ўзида мужассам этган юқори даражадаги лойиҳага айланишни ваъда қилмоқда. STROY MART Ўзбекистондаги энг йирик савдо мажмуаси номини олиб, жамоатчилик эътиборига тушди ва муносиб эътирофга сазовор бўлди.
Бугунги кунда STROY MART савдо ва тадбиркорлик учун идеал платформа яратиш устида доимий иш олиб бораётган профессионал жамоа кўмагида бизнесни муваффақиятли очиш ва ривожлантириш имконини беради. Қурилиш тугаганидан сўнг, мажмуа 6 қаватли, ҳар бир ташриф буюрувчига ўзига керак бўлган маҳсулотни топиш имконини берадиган турли дўконлар ва умумий овқатланиш шохобчаларига эга бўлади.
Баҳорнинг энг катта воқеаси
Барчани хурсанд қилиш ва кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклаш мақсадида, STROY MART 19 мартни Sumalak Party куни, деб эълон қилди ва меҳмонларни соат 12:00 да бошланган ранг-баранг тадбирга таклиф қилди. Об-ҳавонинг ўзгарувчанлигига қарамай, фестивалда илиқ ва қуёшли муҳит ҳукм сурди.
Анъанавий миллий услубда безатилган замонавий фотозона барча меҳмонларга STROY MART баҳор байрамини эсдалик сифатида сақлаш имконини берди. Хон-атласнинг ёрқин ранглари ва хушбўй гулдасталар меҳмонларга бир қарашдаёқ ёқиб қолди ва кўплаб одамларни фотозонага жалб қилди.
Бой дастурхон
Тадбирнинг асосий безаги улкан қозон бўлиб, унда байрам рамзи - ширин ва тўйинган, энг хушбўй ва мазали сумалак тайёрланди. Энг мазали таом моҳир ошпазлар назорати остида тайёрланиб, барчага таклиф қилинди.
Шунингдек, миллий таомларнинг энг сараси билан тўлдирилган дастурхон ёзилди. Меҳмонлар хилма-хил таомлардан татиб кўришди.
STROY MART — ҳар бир ташриф буюрувчига ғамхўрлик билан
Ташкилотчилар Sumalak Party'нинг бенуқсон ўтишига катта эътибор қаратди. Мусиқанинг жўшқин товуши остида мезбонлар меҳмонларни миллий рақсларни ижро этиш ва турли танловларда иштирок этишга таклиф қилишди ва бу кўплаб ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Буларнинг барчаси Наврўзнинг асл моҳияти ва STROY MART руҳини акс эттирувчи ўзига хос бирлик муҳитини яратди.
STROY MART савдо мажмуаси бўлажак меҳмонлари ва йирик тадбиркорларга қулайлик яратиш учун барча имкониятларни ишга солади, ўтказилган байрам эса мижозларга профессионал ва нозик ёндашувнинг ёрқин далилидир. STROY MART барчани Наврўз байрами билан табриклайди ва янги ёрқин ғалабалар, улкан ютуқлар ва оилавий фаровонлик тилаб қолади.
Ягона ахборот маркази: (+998 93) 840 88 88
Сайт: www.stroy-mart.uz
Instagram: @stroymart.uz
Facebook: fb.com/stroymart.uz
Telegram: t.me/stroymartuz
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Тошкент ҳалқа йўли, Абу Али Ибн Сино-2 мавзеси, Белтепа кўчаси.
Мўлжал: Янги ТошМИ
Савдо офиси дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 21:00 гача ишлайди.
Реклама ҳуқуқлари асосида