• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 марта 2022

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга Украинадаги махсус операция ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон ва Россия президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда ҳамкорлик истиқболлари ва Украина атрофидаги вазият муҳокама қилинди.

1281
0
Россия президенти Матбуот хизмати

Бугун, 21 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Россия президенти Ўзбекистон раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз билан самимий табриклаб, фаровонлик ва равнақ тилади.

Етакчилар мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан ҳам бир-бирини чин юракдан қутладилар. Кейинги йилларда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги мисли кўрилмаган юксак – стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига чиққани мамнуният билан таъкидланди.

Амалий ҳамкорликнинг самарали механизмлари фаолият юритмоқда, унинг энг муҳим йўналишлари бўйича яқин мулоқот йўлга қўйилган. Товар айирбошлаш барқарор ошиб бормоқда. Ўтган йил якунида ўзаро савдо кўрсаткичи 7,5 миллиард долларга етди, жорий йил бошидан эса 50 фоизга ортди.

Россиянинг нуфузли делегацияси шу ҳафта пойтахтда бўлиб ўтадиган Тошкент Халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши кутилмоқда.

Мулоқотда савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси каби муҳим соҳаларда, шу жумладан Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг етакчи корхоналарини жалб қилган ҳолда кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Минтақа ва халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашилди.

“Владимир Путин Донбасс республикаларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон президенти Россия томонининг позицияси ва ҳаракатлари ҳақида тушуниш билан гапирди”, - дейилади Кремл хабарида.

1281
0