• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 марта 2022

Жиззахда 3 метрлик питон илони топилди — видео

Очиқ майдонда чўпонлар томонидан топиб олинган илон бўйича муносабат билдирилди.

2119
0
Ижтимоий тармоқ

​Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззахда узунлиги 3 метрлик илон топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан @ekologuz Telegram-канали Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига таянган ҳолда муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бундай тур илонлар Ўзбекистон ҳудудида учрамайди.

Видео ва суратлардаги питон илони Ғаллаорол тумани "Олимлар" МФЙ ҳудудидаги очиқ майдонга сел билан оқиб келган ва чўпонлар томонидан топилган. Тарқалган хабарлар юзасидан Ғаллаорол тумани Экология бўлими ва ИИБ биргаликда ушбу ҳолатни ўрганилмоқда.

Илон қаерда ва ким томонидан сувга ташланганлиги ҳақидаги тўлиқ маълумотлар олиниши билан яна қўшимча хабар берилади.

2119
0