Аввалроқ, ижтимоий тармоқда кўринишидан вояга етмаган бола ЙПХ автомобилининг устига чиққани акс этган видео тарқалди.
Мазку ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур ҳуқуқбузарликни Қўнғирот тумани Ипак йўли кўчасида вояга етмаган, 2005 йилда туғилган Б.Т. содир қилганлиги маълум бўлди.
Ҳудудий профилактика инспектори томонидан тўпланган ҳужжатлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан ўрганилиб, ушбу вояга етмаган боланинг отаси Ж.Т.га нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) биринчи қисми тартибида БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси жазоси белгиланган.