• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 марта 2022

Қашқадарёда ўқувчи қиз Наврўз байрамида рақс тушаётган вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди

Халқ таълими вазирлиги UzNews.uz’га 17 ёшли қизнинг мактабда тадбир вақтида вафот этиши бўйича маълумот берди.

2688
0
Видеодан кадр

Қашқадарёда ўқувчи қиз рақc тушаётган вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова UzNews.uz’га ҳолат бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 19 март куни Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги 33-мактабда 2005 йилда туғилган ўқувчи қиз Наврўз байрами тадбирида рақс тушаётган вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган қизнинг ёшлигидан тутқаноқ (эпилепсия) касаллиги билан касалланиб келган.

Ўқувчини ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган.

Ҳозирда тегишли органларнинг масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

2688
0